Семинар таассуроти

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 9 декабръ куни “Мева-савзавотчилик тармоғини янада ривожлантиришда кластерлар фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Муборак туман ҳокимлиги биносида, семинар ташкил этилди. Семенарда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, Муборак туманидаги фаол фермер хўжалиги рахбарлари ҳамда ташаббускор тадбиркорлар билан учрашди. Тадбирни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Нарзиев бошлаб бериб мева-савзавот ишлаб чиқаришда янги тизим кластер корхоналари фаолиятини самарали йўлга қўйиш лозимлиги ҳақида гапирди. Бундан ташқари семинар тарзда ўтказилган йиғилишда фермер хўжалиги рахбарлари ҳамда ташаббускор тадбиркорларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди Муборак туман ҳокимлиги ахборот хизмати

0

Javobni qoldiring

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.